Тайланд жанубида 3та портлаш рўй берди
Мамлакат жанубидаги Яла провинциясида 15 августга ўтар кечаси 3та портлаш рўй берди. Бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, қурбонлар йўқ, деб хабар қилган полиция маҳкамаси. Маълумотларга кўра, портловчи қурилма заргарлик,канцелярия дўконлари ҳамда матбуот киоскаси ёнида жойлаштирилган.
"Бундан ташқари, яна иккита портловчи қурилма аниқланган ва зарарсизлантирилган", - деб таъкидлашган ҳуқуқ-тартибот идораларида.
Полициянинг фикрича, бомбаларни исломий айирмачилар ўрнатган бўлиши мумкин. Мамлакатнинг Паттани, Яла ва Наратхиват провинцияларида истиқомат қилувчилар асосан Ислом динига амал қилиб, 11 йилдирки, Тайланддан ажралиб чиқиш учун курашиб келмоқда. Шу давр мобайнида 6 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.
11 ва 12-август кунлари 13та портлаш рўй берди. Оқибатда, 4 киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳатланган.