Жаҳон | 21:59 / 15.08.2016
6515
2 дақиқада ўқилади

Туркия ҳукумати Швеция ташқи ишлар вазирининг баёноти сабабли элчини чақиртирди

Фото: © AFP

Туркия ҳукумати Швеция ташқи ишлар вазирининг Туркияда гўёки "жинсий алоқага киришга розилик ёши" қабул қилингани бўйича берган баёноти сабабли бу давлат элчисини чақиртирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

ОАВ маълумотларига кўра, Вена аэропортидаги ахборотларни кўрсатувчи югурувчи қаторда гўёки Туркияда 15 ёшдан кичик болалар билан жинсий алоқага киришга рухсат берилгани ҳақидаги ахборот кўрсатилган. Бу ахборот Туркия ташқи ишлар вазири аралашувидан сўнг ўчириб ташланган. Таъкидланишича, ушбу ҳолат юзасидан Туркия ташқи ишлар вазирлиги Швециянинг Анқарадаги элчисини чақиртирган.     

14 августда аввал БМТнинг ихтилофлардаги жинсий зўравонликка қарши кураш бўйича доимий вакили, ҳозирда Швеция ташқи ишлар вазири бўлган Маргот Валльстрем твиттерда Туркияда 15 ёшдан кичик болалар билан жинсий алоқага киришга рухсат бекор қилинишини ёзганди. 

"Ташқи ишлар вазири твиттерда ёлғон хабар ва чайқовчиликка асосланган хабарни қолдириши бу шармандаликдир", деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу ва Швеция элчиси чақиртирилганини маълум қилди.