Жаҳон | 16:43 / 15.08.2016
3971
1 дақиқада ўқилади
Туркиянинг Чинар шаҳрида юз берган портлаш туфайли бир неча киши жароҳатланди
Туркиянинг Диёрбакир вилояти ҳудудидаги Чинар шаҳрида портлаш юз бериши оқибатида бир неча киши жароҳатланган. Dogan агентлиги тарқатган хабарга кўра, портлаш маҳаллий вақт билан соат 13:10да транспорт йўлида рўй берган.
Hürriyet агентлиги хабарига кўра, жабрланувчилар сони бошқа хабарларда айтилаётганидан кўра кўпроқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль портлатилган.
Воқеа жойига полициячилар ва тез тиббий хизмат ходимлари етиб келишган.
Haberturk телеканали бу портлаш Курдистон ишчилар партияси (КИП) томонидан содир этилганини тахмин қилган.