Жаҳон | 20:53 / 16.08.2016
6353
1 дақиқада ўқилади
Афғонистон қуролли кучлари жангариларга қарши курашни кучайтирмоқда
Афғонистон армияси сўнгги бир сутка мобайнида 82 нафар жангарини йўқ қилиб, яна 64 нафарини жароҳатлаган, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.
Маълумотларга кўра, мамлакат шарқидаги Пактия вилоятида ўтказилган махсус жанговар амалиётлар чоғида "Толибон" ҳаракатининг 36 жангариси ўлдирилган ва 24 нафари яраланган. Бундан ташқари, "мамлакат шимолидаги Боғлон вилоятида 32 террорчи ўлдирилган, 20 нафар жангарига тан жароҳати етказилган", - дея маҳаллий ҳукумат сўзларини келтиради агентлик. Бошқа жанубий ва шимолий вилоятларда 14 жангари ўлдирилган ва 20 нафари яраланган.
Шу билан бирга, махсус амалиётлар натижасида 12 нафар жангари қўлга олинган. Афғонистон армиясининг 7 ҳарбий хизматчиси амалиётлар чоғида ҳалок бўлган.