Жаҳон | 12:46 / 16.08.2016
3316
1 дақиқада ўқилади

Австрияда тўққиз нафар ироқлик қочқин қўлга олинди

Австрия полицияси 9 нафар ироқлик қочқинни ГФР фуқаросига нисбатан жинсий тажовуз қилганликда гумон қилиб, қўлга олди. Воқеа Янги йил кечаси Венада содир бўлган эди. 

Айблов томонига кўра, ироқлик қочқинлар 28-ёшли аёлни ҳибсга олинганлардан икки нафари истиқомат қилган хонадонда зўрлаган.

"Гумондорлар, аёлнинг қаттиқ мастлигидан фойдаланиб қолишган шекилли", — дея пойтахт полицияси ҳисоботидан иқтибос келтиради Франс Пресс агентлиги. 

Германиялик сайёҳ аёл Янги йилни Австрия пойтахтининг марказий майдонида кутиб олган бўлса-да, хонадонда қандай қилиб пайдо бўлганини, тажовуз қаерда амалга ошганини хотирлай олмайди, деб қайд этади агентлик.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш