Guccifer 2.0 хакери АҚШ демократларининг ўғриланган ҳужжатларидан янги маълумотларни интернетда жойлаштирди
Guccifer 2.0 тахаллусли хакер ўз томонидан АҚШ Демократик партиясининг конгрессга сайловлар бўйича қўмитасини бузиб кирганда ўғрилаган ҳужжатлардан янги маълумотларни интернетда жойлаштирди, деб хабар бермоқда Politico.
Таъкидланишича, ҳужжатларда Флорида штатининг бир неча округларида ўтказилган конгрессга сайловларга тааллуқли бўлган материаллар, ёзувлар, матбуот анжуманлари, ишлар бор. Ҳужжатларда штатнинг 13-, 18- ва 26-округи бўйича маълумотлар мавжуд.
"Сиз кимга овоз беришингизни кўришингиз мумкин. Шундай тасаввур пайдо бўладики, конгрессга праймериз ҳам майнабозчиликка айлантирилмоқда", деб айтди хакер.
Июнда хакер АҚШ Демократик партияси миллий қўмитаси тармоғини бузганлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтганди. Июлда The New York Times нашри ҳужжатларнинг ўғриланишига Россия махсус хизматлари алоқадор бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Нашрнинг фикрича, русларнинг мақсади АҚШ президенти лавозимига сайловларда Дональд Трампга ёрдам беришдан иборат.