Жамият | 08:12 / 16.08.2016
5145
1 дақиқада ўқилади

Каноэда эшкак эшиш бўйича Германия терма жамоаси мураббийи автоҳалокат оқибатида вафот этди

Фото: Getty images

Каноэда эшкак эшиш бўйича Германия терма жамоаси мураббийи Стефан Хенце Рио-де-Жанейрода юз берган жиддий автоҳалокатдан кейин олинган жароҳатлардан шифохонада вафот этди, деб хабар бермоқда Focus.

Хенце йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бошидан жароҳат олганди ва яқин орадаги шифохонада тезлик билан операция қилинганди. Аварияда шунингдек яна бир мураббий –  Кристиан Кединг ҳам жароҳат олган.