Жаҳон | 08:07 / 17.08.2016
5618
1 дақиқада ўқилади

Клинтон: Трамп АҚШнинг дўстлари ва рақибларига нотўғри сигналлар бермоқда

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик ҳақидаги фикрлари АҚШнинг дўстлари ва рақибларига нотўғри сигналлар бермоқда. Бундай фикрни АҚШ президенти лавозимига демократлардан номзод  Хиллари Клинтон Филадельфиядаги нутқида билдириб ўтди.

"Дональд Трамп миллий хавфсизлик ҳақида гапирганда ҳайратдан ёқамни ушлайман. У тез-тез гапирадиган нарсалар бизга зиён етказади. Трампнинг бу гаплари бутун дунё бўйлаб бизнинг дўстларга ҳам, рақибларга ҳам нотўғри сигналлар беради", деб айтди Клинтон.

Клинтон ўзининг иқтисодий дастурига изоҳ бера туриб, у ўтказадиган ислоҳотларнинг молиялаштириш манбаи АШнинг бадавлат аҳолиси бўлишини айтди. "Биз пул бор жойга борамиз. Биз супербойлар, корпорациялар, Уолл-стритни улар адолатли улуш тўламагунларича тақиб қиламиз", деб айтди Клинтон.

Трампнинг фикрича, Клинтон етакчи корпорациялар ва банклар одами бўлиб, у Уолл-стритни фақатгина гапда ислоҳ қилишга ваъда беради.