Спорт | 21:05 / 17.08.2016
5420
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Аргентина футбол ассоциацияси 33 млн евро қарздор деб топилди

Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) кредиторлардан 33 млн евро миқдорида қарздорлигини тан олди. Бу ҳақда France-Presse хабар берган.

ФИФА томонидан ассоциациядаги мавжуд инқирозли ҳолат бўйича махсус комиссия шу рақамларни келтирган.

"AFA кредиторлардан роса 33 млн евро қарздор. Аргентина клублари ундан ачинарли ҳолатда, уларнинг қарўи тахминан 66 млн евро. Биз муаммоларни аниқладик, энди вазиятдан чиқиш йўлини топиш керак", деган AFA вақтинчалик президенти этиб тайинланган Армандо Перес.

Переснинг вазифаси ташкилотни инқироздан олиб чиқиш ва 2017 йилнинг 30 июнига қадар ташкилотнинг янги раҳбари учун сайловни ташкил қилиш ҳисобланади.

Перес "Бельграно" жамоаси президенти.

Бундан олдинроқ Рио-де-Жанейро олимпиадасидаги Аргентина терма жамоасининг бош мураббийи ташкилотдан пул олмагани ва ўз қизининг пулидан фойдаланишга мажбур бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид