Жаҳон | 10:11 / 17.08.2016
8458
2 дақиқада ўқилади

Полиция “Мюнхен мергани”га қурол сотган жиноятчини қўлга олди

Германия полицияси 22 июль куни Мюнхендаги Олимпия савдо марказида отишма содир этган жиноятчига қурол сотган кимсани қўлга олди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Франкфурт-Майн бош прокуратураси вакиллари ва Мюнхен суриштирув органининг маълум қилишича, 31 ёшли немис Гессен федерал ерининг Марбург шаҳрида қўлга олинган.

Терговчилар у билан интернет орқали гаплашишган ва қурол савдоси бўйича келишувга эришишган. Шундан сўнг у қурол сотаётган вақт қўлга олинган.
Жиноятчининг айтишича, у 18 яшар Али (“Мюнхен мергани” – таҳр) билан Марбург шаҳрида икки марта кўришган. Май ойида бўлган биринчи учрашувда унга қурол сотган. Мюнхендаги қирғиндан тўрт кун ўтиб, улар яна бир бор кўришишган.

Терговчилар мерганни интернетда “дарнет” деб номланган ҳимояланган тармоқ орқали қурол сотиб олганини аниқлашган.

Эслатиб ўтамиз: 22 июль кечда келиб чиқиши эронлик бўлган Давид Али Сонболи Мюнхендаги Олимпия савдо марказида отишма содир этади. У 9 нафар одамни ўлдиради, сўнгра ўзини бошидан отиб ташлайди. Қирғинда 27 киши яраланади.

Тергов органлари Алини руҳий касал эканлигини айтишган.