Спорт | 01:53 / 21.08.2016
12547
1 дақиқада ўқилади
Рио-2016: Дмитрий Шокин олтин медаль учун курашдан чиқиб кетди
Таэквондонинг энг оғир вазнида (+80 кг) рейтингда биринчи рақамга эга бўлган Дмитрий Шокин ярим финалда ютқазиб қўйди.
Ҳамюртимиз финал йўлланмаси учун бўй жиҳатдан ўзидан 14 см. баланд бўлган нигерлик Абдулраззоқ Иссуфуга қарши даянга чиқди. Биринчи ва иккинчи бўлимларда ҳисоб очилмади. Учинчи бўлимда эса илк очкони рақиб спортчиси олди. Шундан сўнг Шокин таваккал қилиб ҳужумга ўтишга мажбур бўлди ва қарши ҳужумда бошидан зарба ўтказиб юборди. Дмитрийнинг сўнгги дақиқалардаги уриниши ҳам самара бермади. Якуний ҳисоб — 2:8.
Энди Дмитрий Шокин бронза медали учун баҳс олиб боради. Ушбу жанг 05:45да старт олади.
Мавзуга оид
12:25 / 01.11.2019
Токио олимпиадасига жами 135та йўлланма қўлга киритиш режалаштирилган — МОҚ
19:12 / 14.05.2017
Боку—2017. Шокин ва бошқа таэквондочилар Бокуга йўл олди
00:46 / 09.12.2016
Рио-2016. Бокс финалида Шаҳобиддин Зоировга ютқазган спортчи кумуш медалидан маҳрум қилинди
23:15 / 28.11.2016