Fitch Туркиянинг халқаро рейтингини ўзгартирди
Fitch халқаро рейтинг агентлиги Туркиянинг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли дефолт эмитентини "ВВВ-" дея баҳолади. Агентлик хабарида айтилишича, прогноз "барқарор"дан "салбий"га ўзгартирилган.
Бундан ташқари, Fitch "ВВВ" суверен рейтингининг энг юқори нуқтаси ва хорижий ва миллий валютадаги қисқа муддатли дефолт эмитенти "F3" ни ҳам тасдиқлаган.
"Июль ойи ўртасида амалга оширилган давлат тўнтаришига уриниш сиёсий барқарорликка нисбатан таҳдидлар мавжудлигини тасдиқлайди. Ҳукумат, исёнга қарши тозалаш билан жавоб бермоқда. 70 мингга яқин давлат хизматчиси вазифасидан озод этилган", -дейилади хабарда.
"Сиёсий беқарорлик, иқтисодий кўрсаткичларга салбий таъсир этади ва иқтисодий сиёсатда ўз аксини топади", - деб таъкидлашмоқда агентлик экспертлари.
Fitch агентлигининг фикрича, ҳарбий исён мамлакат хавфсизлигига салбий таъсирини кўрсатган, бу ўз навбатида сайёҳлик соҳасидан келадиган даромаднинг камайишига сабаб бўлган. Бу рақам, 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида йиллик ҳисобда 41 фоизга пасайган. Бугунги кунда, мамлакат ЯИМнинг 3 фоизини сайёҳликдан тушган даромад ташкил этмоқда.
"Россия билан муносабатларнинг тикланиши бу соҳада бирмунча ўсишни таъминлаши мумкин, бироқ хавфсизлик шартлари яхшиланмас экан, сайёҳлик соҳасининг тўлиқ тикланиши эҳтимоли кам".
Шу билан бирга, Fitch Туркияда сиёсий беқарорликнинг чуқурлашуви ва ёки сақланиб қолиши билан унинг рейтингини пасайтириши мумкин. Шунингдек, "геосиёсий жараёнлар" иқтисодий кўрсаткичларга ҳам салбий таъсирини кўрсатиши аниқ.
Рейтингни яна "барқарор" таснифига қайтариш масаласи мамлакатдаги вазият ҳамда жамоат хавфсизлиги тикланишига боғлиқ. Туркия иқтисодиётидаги тузилмавий танқисликка барҳам берувчи ислоҳотлар ҳам рейтингга ижобий таъсир эта олади.
Fitch таҳлилчилари Туркия ЯИМ 2016-йил якунларига кўра 3,4 фоизга ўсишини тахмин қилмоқдалар.
Мавзуга оид
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
11:36 / 04.08.2024
Bitcoin ва доллар арзонлашди, олтин қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
21:38 / 10.07.2024