Bitcoin ва доллар арзонлашди, олтин қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
Доллар индекси қулаши фонида евро, юан, сўм ва рубл мустаҳкамланди. Халқаро геосиёсий кескинликнинг кучайиши ортидан бир қатор қимматбаҳо металларнинг нархи ошди. Хусусан, олтин ҳафта давомида 2,3 фоизга, йил бошидан бери эса 18,4 фоизга қимматлашди.
Жорий ҳафта ҳам бозорлар учун муҳим воқеаларга бой бўлди. Федерал захира тизимининг (ФЗТ) фоиз ставкаси ўзгаришсиз сақлаб қолинди. Шундай бўлса-да, ФЗТ раиси Жером Повел сентябр ойида ставкани пасайтириш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди. Жума куни эълон қилинган ишсизлик даражаси бозор иштирокчиларининг сентябрда ставка пасайтирилиши ҳақидаги умидларини кучайтирди. Чунки статистик маълумотларга кўра июл ойида ишсизлар сони аввалги ой ва прогнозга нисбатан 0,2 фоиз ошиб, 4,3 фоизни ташкил этган. Фонд бозори учун ажойиб ҳисобланган бу маълумот аслида унинг ўсишига олиб келиши керак эди. Бироқ ёмон корпоратив янгиликлар, масалан Amazon савдо даромадининг камайиши ва геосиёсий кескинликнинг кучайиши, акциялар сотувини келтириб чиқариб, индексларни пастга қулатди.
Jahon Insights канали экспертлари 29 июлдан 2 августгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
· S&P500 – 5346 (ҳафта бошидан -2,06 фоиз, йил бошидан +12,09 фоиз);
· NASDAQ – 18440 (ҳафта бошидан -3,06 фоиз, йил бошидан +9,6 фоиз);
· DJI – 39737 (ҳафта бошидан -2,1 фоиз, йил бошидан +5,43
фоиз).
Ҳафта савдоларида Dow Jones индекси 852 пунктга, NASDAQ ва S&P500 эса мос равишда 583 ва 113 пункт пастлаб, қизил ҳудудда ёпилди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
· Олтин – 2441 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +2,26 фоиз, йил бошидан +18,41 фоиз;
· Кумуш – 28,5 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +2,29 фоиз, йил бошидан +20,29 фоиз;
· Алюминий – 2324 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан -0,81 фоиз, йил бошидан -6,30 фоиз:
· Мис – 4,15 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан +0,52 фоиз, йил бошидан +6,48 фоиз.
Қимматбаҳо металлар ҳам геосиёсий ва монетар сиёсат бўйича кўрсатмалар фонида қимматлашди. Ҳафта давомида олтин, кумуш, ва мис мос равишда 54,03 доллар, 0,64 доллар ва 0,02 долларга кўтарилди. Алюминий эса 18,2 долларга пасайди.
Нефт
· WTI – 74,11 доллар (ҳафта бошидан -3,01 фоиз, йил бошидан +3,94 фоиз);
· BRENT – 77,38 доллар (ҳафта бошидан -2,8 фоиз, йил бошидан +0,44 фоиз).
Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 2,3 долларга, BRENT эса 2,23 долларга арзонлашди.
Валюталар
· USD/EUR: +0,5 фоиз (йил бошидан -1,16 фоиз);
· CNY/USD: -1,24 фоиз (йил бошидан +0,88 фоиз);
· TRY/USD: +0,8 фоиз (йил бошидан +12,54 фоиз);
· UZS/USD: -0,28 фоиз (йил бошидан +2,11 фоиз);
· RUB/USD: -0,65 фоиз (йил бошидан -4,29 фоиз).
Доллар индекси қулаши фонида евро, юан, сўм ва рубл мос равишда 0,5 фоиз, 1,24 фоиз, 0,28 фоиз ва 0,65 фоизга мустаҳкамланди, бироқ лира 0,8 фоизга қадрсизланди.
Криптовалюта
· Bitcoin – 61786 доллар (ҳафта бошидан +9,37 фоиз, йил бошидан +45,69 фоиз);
· Ethereum – 2987 доллар (ҳафта бошидан -8,73 фоиз, йил бошидан +30,86 фоиз).
Bitcoin 5 кунлик савдоларда 9,37 фоизга, Ethereum эса 8,73 фоизга пасайди.
Бозорлар ҳақида қисқача
Қаттиқлаштирилган монетар сиёсат ФЗТга пандемия туфайли 9 фоизгача кўтарилиб кетган инфляция кўрсаткичини жиловлаб, ҳозирги кунда уни 3 фоизгача пасайтириш имконини берди. Амалга оширилган тадбирлар АҚШ фуқароларининг турмуш тарзини мувозанатга келтириш учун қилинган бўлса-да, иқтисодиёт учун етарлича салбий таъсирларга ҳам эга. Қаттиқ монетар сиёсати, фоиз ставкасини ошириш йўли билан олиб борилган ҳолатда, марказий банк томонидан қарз бериш шартларини кучайтириб, юридик ва жисмоний шахслар учун қарзни қиммат қилиб қўяди. Бу иқтисодий фаолликни секинлаштиради, оқибатида, компанияларнинг кенгайиши ва истеъмолчиларнинг харидларни бемалол амалга ошириши чекланиши мумкин. Бу ёндашувнинг меҳнат бозорига салбий таъсири кучли бўлиб, кўп ҳолларда ва хусусан, ҳозирда ҳам ишсизлик даражасини оширади. Сўнгги ойларда ўсиш тенденциясига кирган ишсизлик даражаси, инфляция каби, мамлакат учун энг долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Ҳозирги ҳолатга эътибор қаратсак, инфляция муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган ва кўплаб ташқи рисклар мавжуд, бироқ энг чўққисида узоқ вақтдан бери ушлаб турилган фоиз ставкаларининг иқтисодиётга бўлган салбий таъсири кучайиб бормоқда ва буни макроиқтисодий кўрсаткичларда ҳам кўриш мумкин.
Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 29 июлдан 2 августгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.
Мавзуга оид
13:37 / 06.09.2024
“Рақобат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди
12:09 / 25.08.2024
Олтин қимматлашди, Bitcoin нархи ҳам ошди – халқаро молия бозори шарҳи
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
09:05 / 31.07.2024