Мураббий: Мессига тентакларни эшитиш керак эмаслигини айтдим
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса «Барселона» футболчиси Лионель Мессининг миллий терма жамоага қайтгани борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
«Мен Мессининг олдига борганимда у билан уни қайтариш бўйича эмас, футбол ҳақида гаплашдим. Биз 2 соат давомида ўйин ҳақида гаплашдик, якунда унинг ўзи терма жамоага қайтиш истаги ҳақида айтиб қолди.
Мен унга Аргентинада уни танқид қиладиган юзлаб тентаклар борлигини, лекин минглаб кишилар бошқача фикрда эканини айтдим. Тентакларнинг гапларини эшитиб ўтириш одамни ақлдан оздириши мумкинлигини таъкидладим.
Унинг баёнотида терма жамоага қайтиш ва ғалабаларга эришиш хоҳиши баён этилган. Биз унинг имкониятларидан фойдаланишимиз керак. Месси жаҳондаги энг яхши футболчи. Мен унга майдонда икки-уч позиция таклиф этдим. Биз бу ҳақда гаплашиб олдик», – деган Бауса.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Америка Кубоги финалида Аргентина Чилидан мағлуб бўлганидан сўнг Месси терма жамоа таркибидаги чиқишларини якунлаганини маълум қилган эди.
12 август куни у миллий терманинг янги бош мураббийи Эдгардо Бауса билан суҳбатлашганидан сўнг терма жамоага қайтиши ва ЖЧ–2018 саралаш босқичи ўйинларида Аргентина терма жамоаси таркибида бўлиши ҳақида хабар қилинди.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
00:15 / 26.11.2020
Месси: «Диего биз билан қолади, чунки у абадий»
20:28 / 23.11.2020
Месси Киевдаги ЕЧЛ ўйинига бормайди. Куман сабабини тушунтирди
00:32 / 23.10.2020
«Криштиану «Реал»да эканлигида «Эл Класико» ўзгача ўтарди» – Месси Роналду билан рақобати ҳақида гапирди
18:04 / 28.09.2020