Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОЧЛ, чорак финал. «Локомотив» сафарда «Ал-Айн» билан дуранг ўйнади
Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувини ўтказди.
БААнинг «Ал-Айн» клубига қарши сафарда ўйнаган «темирйўлчилар» голсиз дуранг натижа билан қайтадиган бўлди — 0:0.
Жавоб учрашуви 13 сентябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
«Ал-Айн» (БАА) — «Локомотив» (Ўзбекистон) 0:0
«Ал Айн»: Холид Эйса — Исмоил Аҳмад, Лукас Каё (Иброҳим Диаки, 83), Дуглас (Муҳаммад Абдулраҳмон, 68), Умар Абдулраҳмон, Муҳанад Салим, Муҳаммад Аҳмад Ғариб, Амир Абдулраҳмон, Ли Мюнг Жу, Муҳаммад Фаёз, Данило Асприлла.
«Локомотив»: Игнатий Нестеров — Олег Зотеев (Шерзод Файзиев, 87), Неманя Яничич, Ислом Тўхтахўжаев, Кахи Махарадзе, Тимур Кападзе, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Мирзаев, Сервер Жепаров, Артур Геворкян (Марат Бикмаев, 68), Темурхўжа Абдухолиқов (Икром Алибоев, 76).







