Ўзбекистон | 21:31 / 23.08.2016
59795
2 дақиқада ўқилади

Тўрт кишига «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони берилди

23 август куни Ўзбекистон республикаси президентининг«Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Ҳужжат матни ЎзА сайтида келтирилган.

«Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилсин», — дейилади фармонда.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидагилар «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига эга бўлди:

Курбанов Равшанбек Давлетович — «Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази» акциядорлик жамияти директори;

Ражабов Шарипбой — Боғот туманидаги «Боғот» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти;

Умматов Эркин Рахманович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш дирекцияси бошлиғининг ўринбосари — «Ангрен – Поп» электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошлиғи;

Шарапова Мухаббат Араповна — Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси.

Мавзуга оид