Light | 07:53 / 24.08.2016
47153
3 дақиқада ўқилади

«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 91,5 фоизи талабалар сафига қабул қилинди

Инсон – давлат ва жамият манфаатларига қанчалик кенг наф келтирса, у шунчали камолотга етишган бўлади. Билимнинг кўплиги, фан соҳасидаги инсонларнинг турли изланишлари ва янгидан янги кашфиётлар ҳамиша жамиятнинг тараққий топишига хизмат қилади. Ҳақиқий жамият тараққий топишини истаган инсонлар булар – комил шахслар бўлиб, уларнинг ҳаракатлари ҳар доим ижобий натижалар ҳамда марралар сари йўналтирилади. 

Бугунги кун ёшларини билим савиясини ошириш ва мустаҳкамлашда бир қанча нодавлат ўқув марказлари ўз ҳиссасини қўшишда жонбозлик кўрсатмоқда. Юртимиз ёшларини нафақат мамлакатимиз олий ўқув юртлари балки, жаҳон билим саҳнасига олиб чиқишда ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшиб келаётган «Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази қисқа муддат мобайнида юксак марраларни забт этмоқда. Доно халқимизда шундай гап бор: «Тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлмоғи лозим». Марказда ўқув машғулотларини жаҳон ва республика фан олимпиадаси ғолиблари олиб бориши юқоридаги сўзларнинг яққол тасдиғидир.

Рақамларга юзлансак, 2016 йил натижаларига кўра, мамлакатимиз университетларига ҳужжат топширган марказ ўқувчиларининг 91,5 фоизи талабалар сафига қабул қилинди. Қувонарлиси шундаки, улардан 76 фоизи давлат гранди соҳиби бўлишди. Бундан ташқари, хориж олий ўқув юртларига ҳужжат топширган ўқувчилардан 95 фоизи ўз мақсадига эришди.
Бу Истиқлолимизнинг 25 йиллиги тантанаси арафасида ўқувчиларнинг яқинлари учун муносиб туҳфа бўлди.

Бундан олдин ҳам марказ ўқувчилари жуда юқори натижаларни қайд этган. Жумладан, 2015 йил Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро фан олимпиадасида кумуш медаль, Республика фан олимпиадасида эса иккинчи ўринни эгаллаган Яхшиев Жамшид шу билан чекланиб қолмади. Билимга чанқоқ ва ўткир зеҳнли ушбу ёш қобилият эгаси ўз йўлида шахдамлик билан давом этиб, ҳозирда олий ўқув юртларининг бирида грант асосида таҳсил олмоқда. Бу каби ёш истеъдод эгаларидан кўплаб мисол келтириш мумкин.

Такомиллашган илғор таълим дастурларига эга бўлган ва ўзида хорижий таълим технологиясини мужассам этган «Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Тошкент молия институти, Ўзбекистон миллий университети каби нуфузли олий таълим даргоҳларида ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра, юқори ўринларни эгаллагани марказда таълим ислоҳотлари аниқ ва самарали олиб борилаётганининг яққол исботидир.

Батафсил малумот bloktest.uz сайтида.

Манзил: А.Навоий кўчаси, 44-уй

Тел: +998 95 144-89-44, +998 98 124-44-89, +998 90 902-19-44

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид