Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик Олимпиада совриндорлари оқ рангли BMW автомобиллари билан тақдирланади
Рио-де-Жанейро Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган барча россиялик олимпиячилар оқ рангли BMW автомобиллари билан мукофотланади.
Айни вақтда Олимпиада рамзлари туширилган автомобиллар Кремль биноси олдига келтирилган.


Куннинг иккинчи ярмида Россия президенти Владимир Путин Кремлда олимпиячиларни давлат мукофотлари билан тақдирлайди.
Аниқлик келтирилишича, олтин медални қўлга киритган спортчиларга BMW X6, кумуш медаль эгаларига BMW X4, бронза медаль билан қайтганларга эса BMW X3 автомобиллари совға қилинади.
Бундан ташқари, россиялик олимпиячиларга пул мукофотлари ҳам берилади: олтин медаль учун 4 млн рубль, кумуш учун 2,7 млн рубль ва бронза учун 1,7 млн рубль.
5-21 август кунлари давомида ўтказилган Ёзги Олимпиадада 306та медаллар жамланмаси ўйналди. Россия олимпия терма жамоаси Рио–2016 да жами 56та медални қўлга киритди (19та олтин, 18та кумуш ва 19та бронза медаль) ва умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади.
"Интерфакс" нашрининг эслатишича, 2012 йилги Олимпиада чемпионлари Mercedes ва Audi автомобиллари билан тақдирланишганди.
Мавзуга оид
21:02 / 15.06.2026
BMW тажовузкор М3 Neue Klasse электромобили концепциясини тақдим этди
13:05 / 01.06.2026
Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларини тақдирлади
10:59 / 26.05.2026
Китобхон ёшлар учун 50 минг долларлик мукофот жорий этилди
20:38 / 19.03.2026