Иқтисодиёт | 08:51 / 27.08.2016
4750
1 дақиқада ўқилади

Apollo Global жамғармаси булутли хизматларни тақдим қилувчи Rackspace компаниясини сотиб олишини эълон қилди

Apollo Global (NYSE: APO) инвестицион жамғармаси маълумотларни сақлашнинг булутли хизматларини тақдим қилувчи Rackspace Hosting (NYSE: RAX) компаниясини сотиб олишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Rackspace’нинг бир акцияси 32 долларга баҳоланадиган битим қиймати 4,3 млрд долларга баҳоланмоқда. Таъкидланишича, акция учун берилаётган нарх 25 августда савдолар ёпилиши олдидаги нархдан 6 фоизга ва 3 августдагидан 38 фоизга кўпроқни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Rackspace хостинг-провайдери директорлар кенгаши бир овоздан битимни маъқуллаганди. Битим 2016 йилнинг 4-чорагида охирига етказилиши кутилмоқда.