Жаҳон | 08:21 / 27.08.2016
8585
2 дақиқада ўқилади

Исроил армияси тўлиқ автоном жанговар автомобилни қуролланишга олди

Исроил армияси – ЦАХАЛ тўлиқ автоном автомобилни қуролланишга олди. Бу ҳақда Mainichi Shimbun нашри хабар бермоқда. Исроил армияси вакилларининг айтишича, автоном жанговар машина 1,5 ойдан бери Ғазо сектори билан чегарадош ҳудудни назорат қилмоқда. Ажиб ишланма Border Protector UGV деган ном олди ва яқин орада Исроилнинг Миср, Сурия ва Ливан билан чегараларини қўриқлаш учун қўлланади.

Исроил қуролли кучлари бу машина билан тўхтаб қолмоқчи эмас, у яқин йилларда янги жанговар роботлар ва масофадан бошқарилувчи транспорт воситаларини фойдаланишга қиритмоқчи. Бу машиналарни ҳам кабинадан, ҳам масофадан туриб бошқариш мумкин бўлади. Исроил ҳарбийлари рул ва жанговар техника қуроли олдида одамларнинг ўрнини  тўлиқ эгаллай оладиган сунъий онг яратиш устида анчадан бери иш олиб боришмоқда. Исроил армияси ярим автомат патруль автомобилларидан 8 йилдан бери фойдаланиб келмоқда.  

Яқин йилларгача Исроил армияси роботларга жиддий эътибор бермай келарди, бироқ охирги йилларда вазият ўзгарган. 

Роботлар ва сунъий онг анчадан бери турли давлатлар ҳарбийларида катта қизиқиш уйғотиб келади. Чунки  роботлар разведкадан бошлаб ўт очиш билан қўллаб-қувватлашгача бўлган турли вазифаларни бажара олади. 

 

Мавзуга оид