Аҳмедов - Денисов қарама-қаршилигида "Локомотив" ғалаба қозонди
Россия чемпионатининг 5-тур учрашувлари якунига етди. Турнинг марказий учрашуви "Краснодар" - "Локомотив" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов ўртасида ўзбекча дерби кечди. Бу ўйинда "Локомотив" меҳмонда тўп сурганига қарамай, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда иккала ўзбекистонлик футболчи асосий таркибда майдонга тушди. Аҳмедов бу ўйинда 64-дақиқада ўз жойини бошқа футболчига бўшатиб берган бўлса, Денисов ўйини тўлиқ ўтказди.
"Ростов" эса кутилмаганда "Терек"га 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Россия - Премьер-Лига. 5-тур
Краснодар – Локомотив – 1:2
Голлар: Самедов, 41 (0:1); Смолов, 48 (1:1, пен); Хенти, 56 (1:2, пен).
Огоҳлантиришлар: Торбинский, 90 – Чорлука, 45; Тарасов, 78; Пейчинович, 85.
Терек – Ростов – 2:1
Голлар: Новосельцев, 31 (0:1); Балай, 33 (1:1); Анхель, 35 (2:1).
Огоҳлантиришлар: Семёнов, 30; Уциев, 54 – Бухаров, 41; Эззатоллахи, 51; Гацкан, 53; Калачёв, 63.
Четлатиш: – Гацкан, 70.