Спорт | 19:50 / 31.08.2016
7180
1 дақиқада ўқилади

Курашчи Илҳом Баҳромов ёшлар ўртасидаги ЖЧда кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик курашчи Илҳом Баҳромов Францияда эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

 Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, II ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Илҳом Баҳромов юнон-рум кураши бўйича вазни 50 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги беллашувларда эронлик Сайфуллоҳ Муҳсин Нажодни, АҚШ вакили Рандон Дрю Мирандани ва грузиялик Нугзари Цурцумиани енгиб, иккинчи ўринни эгаллади.

4 сентябрга қадар ўтказиладиган мусобақада спортчиларимиз эркин ва хотин-қизлар кураши бўйича беллашувларда ҳам қатнашади.