Жаҳон | 08:58 / 31.08.2016
5061
1 дақиқада ўқилади

Папуа-Янги Гвинея яқинида кучли зилзила қайд этилди

Папуа-Янги Гвинея соҳиллари яқинида 6,7 магнитудали кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизмати маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, зилзила маркази Наматанаи шаҳридан шарққа томон 39 км узоқликда, ўчоғи 499 км чуқурликда бўлган.

Жабрдийдалар, вайроналар ва цунами пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид