Тожикистон президенти мамлакатдаги фуқаролик урушининг бошланиши ҳақида эслаб ўтди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 1990-йиллар бошида мамлакатда содир бўлган фуқаролик уруши Тожикистон Ислом тикланиши партияси ташаббуси билан муллалар томонидан бошланганини эслаб ўтди.
"Биз ҳали мамлакатимизни мустақилликнинг бошларида қамраб олган ва ўн минглаб одамлар ҳалок бўлган, айниқса Хатлон вилоятида, фуқаролик уруши оқибатларини унутганимиз йўқ", деб айтди Раҳмон.
Унинг айтишича, ислом, жумладан унинг ханафийлик оқими, тинчлик, тотувлик ва инсонийлик дини ҳисобланади, бироқ тожик етакчисининг фикрича, мамлакат ёшларини "ёт оқим ва эътиқодлардан ҳимоялаш керак".
Май ойида "Тожик меҳнат муҳожирлари" Умумроссия жамоатчилик ҳаракати раҳбари Каромат Шарипов Тожикистонда янги фуқаролик уруши юз бериши мумкинлигини айтганди. У Раҳмонни "мамлакатнинг ҳақиқий муаммоларини билмасликда" айблаб, танқид қилганди. "Бизга кўплаб мурожаатлар тушмоқда, одамлар ёрдам сўрамоқда. Уруш ҳали олдинда", деб айтган Шарипов.
Тожикистон Ислом тикланиши партияси Тожикистон Олий судининг 2015 йил 29 сентябрдаги қарори билан тақиқланган. Тожикистондаги фуқаролик уруши вақтида бу партия ҳукуматга қарши турган Бирлашган тожик мухолифати таркибига кирган. 1997 йилда ҳукумат ва мухолифат ўртасида тинчлик сулҳи тузилгандан кейин мамлакат адлия вазирлигида қайд этилган.
Тожикистондаги фуқаролик уруши 1992 йилдан 1997 йилгача давом этган. Уруш вақтида 60 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
16:34
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024