Спорт | 09:39 / 04.09.2016
30918
2 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров 6 нафар олимпиячига Mercedes жипларидан совға қилди

Чеченистонлик 6 нафар олимпиячи Mercedes русумидаги автомобиллар билан тақдирланди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров инстаграмда маълум қилди.    

Машиналар билан Олимпиадада иштирок этган боксчи Адлан Абдурашидов, эркин ва классик услуб курашчилари Исломбек Альбиев, Анзор Болтукаев, Ислом Магомедов тақдирланди. Штангачилар Апти Аухадов ва Адам Малигов Олимпиадага қўйилмаган бўлсаларда, уларга ҳам машиналар тақдим қилинди.

Спортчиларни тақдирлаш маросими Грознийда 3 сентябрда бўлиб ўтди. Рамзон Қодиров спортчиларга тиришқоқликлари ва бор кучларини аямаганлари учун миннатдорчилик билдирди ва спортчиларнинг асосий ғалабалари ҳали олдинда эканига умид билдириб қолди. 

"Тантаналарда юртдошимиз Альберт Саритов меҳмон бўлди. У Руминия терма жамоаси сафида иштирок этиб, эркин кураш мусобақаларида бронза медали соҳиби бўлди. Россия қаҳрамони Аҳмад-Хожи Қодиров номидаги Минтақавий жамоатчилик жамғармаси президенти Аймани Несиевна Қодированинг қарори билан 6 нафар спортчига Mercedes жиплари берилди", деб маълум қилди Рамзон Қодиров.
 

Мавзуга оид