Ўзбекистон | 19:58 / 05.09.2016
73622
2 дақиқада ўқилади

Путин Ислом Каримов ҳақида: У ҳамиша менга яхши муносабатда эди. Эртага албатта Самарқандга бораман

Россия президенти Владимир Путин 6 сентябрь куни Ўзбекистонга келиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. У Хитойдаги G20 саммити якунида шу ҳақида айтиб ўтган.

«У ҳамиша менга олижаноблик билан муносабатда бўлган. Эртага албатта унга ҳурмат бажо қилиш учун бораман», — деган Путин.

«Шуни айтишим керакки, биз таниш бўлган ва бирга ишлаган даврларда, айниқса охирги бир неча йил давомида, мен Ислом Абдуғаниевични инсоний томондан танишга муваффақ бўлдим. Бизнинг муносабатларимиз жуда самимий эди. У шахсан менга жуда илиқ муносабатда эди, балким, унинг ёши мендан каттароқ бўлгани туфайли, биз иккимиз қолганда мени «сен»лаб, исмимни айтиб мурожаат қиларди. Бу Ўзбекистон учун катта йўқотиш бўлди, умуман инсон дунёдан кўз юмишининг ўзи йўқотишдир», — деди Владимир Путин матбуот анжуманида.

Бундан олдинроқ ОАВда ушбу сафар ҳақида хабар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Ислом Каримовнинг дафн маросимида  Россия бош вазири Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Шу куни вазир Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашган, унда Россия Ўзбекистон билан барча йўналишларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини яна бир бор таъкидлаб ўтган эди.

Мавзуга оид