БМТ бош котиби Шимолий Кореяни иғволарни бас қилишга чақирди
БМТ бош котиби Пан Ги Мун Шимолий Кореянинг навбатдаги ядровий синовлари БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясининг очиқчасига бузилиши деб ҳисоблашини айтди ва Пхеньянни иғвогар ҳаракатларни бас қилиш ва ядровий қуролсизланиш йўлига қайтишга чақирди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик журналистларга маълум қилди.
Дюжаррикнинг айтишича, баллистик ракеталарнинг учирилиши БМТ Хавфсизлик кенгашининг мавжуд резолюцияларининг бузилиши ҳисобланади ва бош котиб халқаро ҳамжамиятни бирлашган ҳолда Шимолий Кореяни иғволарни бас қилишга чақиришини қўллаб-қувватлайди.
5 сентябрда Шимолий Корея Япон денгизига 3 та баллистик ракета учирди. Ракеталар минг км га яқин йўл босиб ўтиб, Япония қирғоқлари яқинида сувга тушган.
Мавзуга оид
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
17:39 / 07.11.2024