Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан тантанали парад ўтказилади
9 сентябрда Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Душанбеда бўлиб ўтадиган тантанали парадда 60 мингдан кўпроқ одам иштирок этади.
"Тожикистоннинг бош байрами – давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган асосий тадбирлар Душанбеда бўлади. Эрталаб мамлакатнинг бош майдони "Дусти"да (Дўстлик) 16 минг аскар ва зобит иштирокида ҳарбий парад бўлиб ўтади, сўнгра майдон орқали 60 мингдан кўпроқ душанбеликлар ўтади", деб айтди мамлакат раҳбари матбуот хизмати вакили.
Маълум қилинишича, ҳарбий парадда авиация ва ҳарбий техника ишлатилмайди. Эрталаб "Кохи Борбад" мажмуасида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон, ҳукумат вакиллари ва парламент депутатлари, Душанбеда аккредитланган дипломатлар ва жамоатчилик иштирокида байрам йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилишдан кейин байрам гала-концерти берилади. Кечки пайт Душанбедаги республика стадионида саҳналаштирилган томоша бўлиб ўтади ва у байрамона мушакбозлик билан якунланади.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024