Жаҳон | 10:06 / 10.09.2016
4403
1 дақиқада ўқилади
Франция Қора денгизда ҳарбий кемалари сонини оширмоқчи
Франция мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан Грузияга ташрифи вақтида яқинда Батумига француз ҳарбий кемаси келишини маълум қилди.
"Менинг ташрифимдан бош мақсад – биз Қора денгизда ҳарбий кемалалар сонини оширмоқчимиз", деб айтган вазир.
Франция мудофаа вазири Грузияга 3 кунлик ташриф билан келди. У ўзининг грузиялик ҳамкасби билан ҳаво ва денгиз мудофааси борасидаги икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни чуқурлаштиришнии муҳокама қилишди.