Спорт | 09:44 / 10.09.2016
5871
2 дақиқада ўқилади

"Ливерпуль" амалдаги чемпионни йирик ҳисобда мағлуб қилди

Англия Премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган яна бир марказий учрашув "Ливерпуль" ва "Лестер" баҳси поёнига етди. 

"Энфильд"да бўлган баҳсда "қизиллар" 4:1 ҳисобида "Лестер" устидан ғалаба қозонди. Роберто Фирмино 13, 89 дақиқаларда икки маротаба "тулкилар" дарвозасини ишғол қилган бўлса, Мане ва Лаллана бир борадан гол уришнинг уддасидан чиқди. Меҳмонлар сафидаги ягона тўп Жейми Варди ҳисобига ёзилди. Шундай қилиб, "Ливерпуль" ортда қолган 4 турдан кейин очколари сонини 7тага етказиб олишга муваффақ бўлди. 

"Ливерпуль"  - "Лестер" - 4:1

Голлар: 1:0 – 13 Фирмино, 2:0 – 31 Мане, 2:1 – 38 Варди, 3:1 – 56 Лаллана, 4:1 – 89 Фирмино.

"Ливерпуль" – Миньоле, Милнер, Матип, Клайн, Вейналдум (Стюарт, 76), Лейва, Мане (Морено, 90), Лаллана, Фирмино, Хендерсон, Старридж (Коутиньо, 76).

"Лестер" –    Шмейхель, Хут, Фукс, Симпсон (Эрнандес, 34), Морган, Амарти, Дринкуотер, Олбрайтон (Ульоа, 65), Марез, Окадзаки (Муса, 46), Варди.

Огоҳлантиришлар: Амарти (28), Хендерсон (44), Дринкуотер (57), Хут (82).