Саркози террорчилик масалалари бўйича суд тузишни таклиф қилди
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Францияда террорчилик масалалари бўйича махсус суд тузишни таклиф қилди. У бу ҳақда Le Journal du Dimanche нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Террорчилик масалалари бўйича махсус суд яратиш керак, шунингдек тегишли прокуратура яратишни ҳам таклиф қиламан. Террорчилик билан кураш бу масала бўйича қарорлар махсус ҳуқуқшунослар томонидан қабул қилинишини талаб қилади", деб айтди Саркози.
Саркози террорчиликка алоқадорликда гумон қилинганлар сақланадиган марказ яратишни ҳам таклиф қилди. Сиёсатчининг фикрича, судланган террорчиларни алоҳида қамоқ камераларига жойлаштириш лозим.
Саркозининг фикрича, амалдаги президент Франсуа Олланд ҳукумати мамлакат фуқароларини террорчилик хавфидан ҳимоя қилиш учун етарлича саъй-ҳаракатлар қабул қилмаяпти.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024