Жамият | 17:09 / 11.09.2016
11279
1 дақиқада ўқилади
«Жил-был пёс» мультфильми муаллифи бўлган Эдуард Назаров вафот этди
Собиқ Иттифоқи даврида ижод қилган мультипликатор, режиссёр ва рассом, Россия халқ артисти Эдуард Назаров 74 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда у президенти бўлган «Крок» халқаро фестивали матбуот хизмати хабар тарқатди.
У узоқ вақт давом этган хасталикдан сўнг жон берган. Бундан ташқари, унда томирлар билан боғлиқ муаммолар бўлган.
Марҳумнинг дафн маросими қачон ўтказилиши аниқ маълум қилинмаган.
Эдуард Назаров «Жил-был пёс» ва «Приключения муравья» каби мультфильмларни ишлаган, «Винни-Пух», «Остров» ва бошқа мультфильмлар ишланишида постановкачи рассом бўлиб ишлаган. 2007 йилнинг августида у «Пилот» рассомлик студияси директори лавозимини эгаллаганди.