Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон футбол федерацияси «Ҳамдўстлик кубоги-2016» турниридаги воқеа юзасидан муносабат билдирди
Тожикистон футбол федерациясининг расмий твиттерида «Ҳамдўстлик кубоги-2016» номидаги мусобақада Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмирлари ўртасидаги оммавий муштлашувда мамлакат терма жамоаси иштирок этмагани маълум қилинди.
«Расман баёнот берамиз, Тожикистон футбол федерацияси бундай номдаги мусобақага жамоа юбормаган» - дейилган хабарда.
Бундан аввалроқ Россиянинг Братск шаҳрида ўсмирлар ўртасида «Ҳамдўстлик кубоги-2016» мусобақаси финалида Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасида кечган баҳс оммавий муштлашув билан якунлангани ҳақида хабар пайдо бўлганди.