Япониялик шифокорлар никоҳнинг эркаклар учун фойдали эканлигини исботлашди
Япониянинг Йокогама университети шифокорлари турмуш қурган эркаклар оладиган устунликларни маълум қилишди. Бунга бағишланган тадқиқот Мюнхенда қанд қасаллигини ўрганиш бўйича Европа уюшмасининг ҳар йиллик учрашувида тақдим қилинди. У ҳақда қисқача The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Олимлар уйланган эркаклар бўйдоқлардан икки марта камроқ ортиқча вазн ва у билан боғлиқ касалликларга эга бўлишларини кўрсатдилар. Мисол учун, уйланганларда қанд касаллиги, юқори босим ва семизлик билан боғланган метаболик синдром камроқ ривожланади.
Шифокорлар 270 дан кўпроқ одамни ўргандилар, уларнинг ўртача ёши 65 ёшни ташкил қилган. Барча иштирокчиларда икки турдаги диабет қайд қилинган. Улардан 180 нафари уйланган, 90 нафари эса бўйдоқ бўлган.
Олимлар респондентларнинг вазни индексини аниқлаб, уларда тирик тўқиманинг миқдорини ўлчашди. Натижаларнинг кўрсатишича, уйланган эркаклар бўйдоқларга қараганда ўртача икки маротаба камроқ ортиқча вазндан азият чекишади.
Уйланганларда тирик тўқима миқдори ўртача 18,9 кг ни, бўйдлоқларда эса 23,5 кг ни ташкил қилган. Уйланганлар бўйдоқларга нисбатан 58 фоиз камроқ метаболик синдром ривожланиши хатарига эга бўлганлар.
Олимларнинг таъкидлашича, улар томонидан топилган ўзаро боғлиқлик фақатгина эркакларда намоён бўлади. Шифокорлар уйланган эркаклар бўйдоқларга нисбатан соғломроқ бўлишининг сабабини уйланганлар рационалроқ овқатланиши ва ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилишларида кўрмоқдалар.
Мавзуга оид
17:32 / 07.11.2024
Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетди
14:09 / 02.11.2024
Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
21:28 / 26.10.2024