Фан-техника | 23:39 / 19.09.2016
16583
1 дақиқада ўқилади

Ойлаб қувватлашсиз ишлайдиган телефон тақдим қилинди

Бозорда батареяларининг сиғимдорлиги билан мақтана оладиган телефон ва смартфонлар жуда кўп, бироқ улар қувватни ўзида узоқ сақлай олмайди. Philips бундай телефонлар ўрнига 139 кун қувватлашсиз ишлай оладиган одмигина Xenium E570 телефонини тақдим қилди.

Philips Xenium’нинг батареяси сиғими 3160 мА-соатни ташкил қилиб, бу смартфонларники билан қиёслаганда унча катта кўрсаткич эмас. Оммавий моделларнинг аккумуляторлари уларга кўп қувват кетса ҳам, баъзида сиғими кичикроқни ҳам ташкил қилади.  

Компаниянинг таъкидлашича, Philips Xenium E570 кутиш режимида 4,6 ой қайта қувватлашсиз ишлай олади. Суҳбат режимида эса телефон 48 соатгина ишлайди. Бундан ташқари, телефон батареясидан бошқа қурилмаларни ҳам қувватлаш мумкин.