Жаҳон | 21:43 / 20.09.2016
4546
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Сурия ҳукуматини турар жой мавзеларига бомба ташлашда айблади

БМТ бош котиби Пан Ги Мун айнан Сурия ҳукумати 5 йил давом этаётган қуролли ихтилоф давомида мамлакат ҳудудидаги кўпчилик тинч аҳолини ўлдирганини айтди. 

Пан Ги Муннинг айтишича, "Сурия ихтилофининг нуфузли ҳимоячилари ҳарбий машинани "қизитишни" давом эттирмоқдалар ва уларнинг ҳам қўллари қонга ботган".

БМТ бош котиби БМТ Бош ассамблеясида жаҳон етакчиларига мурожаатида Сурия ҳукумати "турар жой мавзеларига бочкасимон бомбаларни ташлаш ва маҳбусларни тизимли равишда қийнашда давом этаётганини" таъкидлаб ўтди.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид