Жамият | 09:41 / 20.09.2016
5917
1 дақиқада ўқилади

«Оплот» раҳбари Евгений Жилин Москва вилояти ҳудудида ўлдирилди

«Оплот» жамоатчилик ташкилоти раҳбари Евгений Жилин Москва вилояти ҳудудидаги ресторанлардан бирида отиб кетилди. Бу ҳақда «Интерфакс» ҳуқуқ-тартибот органларидаги ходимларига асосланиб хабар тарқатган.

Манбанинг маълумотига кўра, Украина фуқароси бўлган ушбу 40 ёшли шахс ўқотар қуролдан олинган жароҳатлар туфайли вафот этган. 

У «Евромайдан»га қарши гуруҳ фаолларидан эди.

Қотиллик сабаблари аниқланмаган. Қотил ўз қурбонини ресторан столларидан бирида кутган. Жилин ҳамроҳи Андрей Козирев билан ресторанга кирганида қотил уларга ўт очган ва ҳудудни тарк этган. Уни ташқарида автомобиль кутиб турган. Жилиннинг шериги ҳозирда жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Айни вақтда ҳодиса бўйича жиноий иш очилган ва тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.