Фарзандли аёлни “пуллаган” одамфурушлар гуруҳи қўлга олинди
Ижарада яшовчи икки аёл Фозила ва Гулюз (исм-фамилиялар ўзгартирилган) кунларнинг бирида пул топиш ҳақида суҳбат қуриб қолишади. Ана шунда Гулюз Фозилага Дубайга бориб ишлашини, бу нарсада ўзи ёрдам бериши мумкинлигини айтади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
У ерда нима иш қилишини сўраган Фозила Гулюзнинг жавобидан сўнг ўйланиб қолади. Фарзандларини фаҳш йўли билан боқишни истамайди, аммо кўп пул топиш ҳақидаги гаплар унга тинчлик бермайди ва рози бўлади.
Гулюз киракаш таниши Шоҳжаҳондан топган ушбу одами учун 100 АҚШ доллари олади. У томони билан иши йўқ эди.
Шоҳжаҳон Ҳалилов “мижоз” топилганини эшитиб, хурсанд бўлди. Дубайга кетишга рози бўлган аёлнинг кимлиги уни қизиқтирмас эди. Ваъдасига мувофиқ Дубайдан келган пулнинг 300 АҚШ долларини ўзида сақлаб, қолган 200 долларини режа асосида тақсимлади. У Фозилани Қирғизистон орқали Дубайга жўнатмоқчи бўлди.
Улар йўлга чиқишади. Аммо йўлда уларни “Сармижон” пост-патрул хизматидагилар машинани тўхтатишади. Боиси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга “воситачи” Шоҳжаҳон Ҳалилов ва Гулюз Хайриеваларнинг ушбу қилмишлари ҳақида тегишли хабар келган эди. Бу эса Фозила Ҳабибованинг одамфурушлари тўридан қутилиб қолишига сабаб бўлди.