Франсуа Олланд БМТ Хавфсизлик кенгаши "аҳмоқлар театри" бўлмаслиги кераклигини айтди
Франция президенти Франсуа Олланд Суриядаги тинчликка амал қилиш ва кимёвий қуролларни қўллаётганларни зудлик билан жазолаш зарурлигини айтди. Олланд шунингдек Сурия инқирози бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашини зудлик билан чақиртиришни талаб қилди ва Сурия ҳукуматини мамлакатда тинчликка амал қилинишининг барбод бўлишида айблади.
"Хавфсизлик кенгаши иложи борича тезроқ йиғилиши керак. У аҳмоқлар театри ёки ўзгача айтганда, ҳар ким жавобгарликдан қочадиган жой бўлмаслиги керак. Ҳеч ким Хавфсизлик кенгаши ишига халақит қилмаслиги керак, улар биз билан биргаликда ечимни излашлари лозим", деб айтди Олланд.
Олланд халқаро ҳамжамият қабул қилинган қарорларга кўра тинчликка амал қилинишига эришиши лозимлиги, Ҳалаб ва Суриянинг бошқа шаҳарларига гуманитар ёрдам иложи борича тезроқ юборилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
"Биз қабул қилинган қарорларга кўра тинчликка амал қилинишига мажбур қилишимиз керак. Сўнгра Ҳалаб ва Суриянинг бошқа азият чекаётган шаҳарларига гуманитар ёрдамни зудлик билан юбориш лозим. Биз шунингдек 2012 йилда белгиланган сиёсий тамойилларга мувофиқ сиёсий музокаралар қайта бошланишига эришишимиз даркор. Биз кимёвий қуролларни ишлаётганларни жазолашимиз лозим – бу адолат масаласидир", деб айтди Олланд.