Жаҳон | 08:39 / 21.09.2016
2744
1 дақиқада ўқилади

Ҳомий-давлатлар 2016 йилда қочқинлар учун қўшимча 4,5 млрд доллар йиғишга муваффақ бўлишди

Халқаро ҳамжамият 2016 йилда қочқинларга ёрдам бериш дастурига қўшимча 4,5 млрд доллар йиғишга муваффақ бўлди. Бундай маълумотлар "Қочқинлар бўйича етакчилар саммити" иштирокчиларининг баёнотида маълум қилинди. Саммитда АҚШ, Германия, Канада, Швеция, Мексика, Иордания ва Эфиопия иштирок этмоқда. Саммит БМТ Хавфсизлик кенгашининг 71-сессияси доирасида ўтмоқда. 

"Гуманитар фаолиятни глобал молиялаштириш ва келгуси йилларда молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятлар доирасида 3 млрд доллар йиғишга интилгандик. Бизнинг саъй-ҳаракатлар эвазига, 2016 йил давомида 32 та ҳомий-давлат БМТ ва халқаро инсонпарварлик ташкилотларининг 2015 йилда янграган чақириқларига жавобан 4,5 млрд доллар ажратдилар", дейилди баёнотда.

Бундан ташқари, гуманитар саъй-ҳаракатлар доирасида ярим миллионга қочқин болалар бошпана топган давлатларида мактабларга бора олишларига эришишга муваффақ бўлинади.