Спорт | 02:55 / 22.09.2016
6686
2 дақиқада ўқилади

Франция. Балотелли яна дублга эришиб, жамоасига ғалаба келтирди ва бошқа ўйинлар

Франция чемпионатининг 6-туридан ўрин олган 7та учрашув поёнига етди. 

"Ницца" жамоаси ўз майдонида пешқадам "Монако"га қарши баҳс олиб борди ҳамда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Марио Балотелли яна дублга эришди. Бу Марионинг "Ницца" сафида киритган 4-голи бўлди.

"Лион" эса уйда "Монпелье"ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида мағлуб қилишга эришди. "Бордо" эса сафарда "Метц"дан устун келди, - 3:0. 

Ницца – Монако 4:0 (2:0)
Голлар
: 1:0 – 17 Бесс, 2:0 – 30 Балотелли, 3:0 – 68 Балотелли, 4:0 – 86 Плеа. 
Четлатиш: Бакайоко (83).

Лион – Монпелье 5:1 (2:1)
Голлар
: 0:1 – 4 Сансон, 1:1 – 36, пенальти Фекир, 2:1 – 42 Толиссо, 3:1 – 57 Фекир, 4:1 – 71 Толиссо, 5:1 – 75 Корне. 
Четлатиш: Поати (8).

Метц – Бордо 0:3 (0:1)
Голлар:
0:1 – 36 Малком, 0:2 – 71 Лаборд, 0:3 – 76, пенальти Телин. 
Огоҳлантиришлар: Фалетт (56), Синьорино (69).

Генгам – Лорьян 1:0 (0:0)
Гол:
1:0 – 63, пенальти Бриан. 
Огоҳлантиришлар: Мара (45), Селемани (62), Бла (83).

Нант – Сент-Этьен 0:0 
Четлатиш
: Малькюи (17).

Анжер – Кан 2:1 (1:0)
Голлар
: 1:0 – 12 Кеткеофомфон, 2:0 – 54 Ндойе, 2:1 – 71 Карамо. 
Огоҳлантириш: Фере (30).

Бастия – Нанси 0:0 

Мавзуга оид