Ўзбекистон | 16:07 / 23.09.2016
20169
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон билан савдо соҳасидаги асосий вазифани белгилаб берди

22 сентябрь куни Қозоғистон республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев иштирокидаги музокараларда қатнашди.

Шавкат Мирзиёев билан учрашув чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги истиқболлари, саноат соҳасида ҳамда транспорт ва транзит ташиш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш масалалари муҳокама этилган.

«Биргаликда ишлаб давлатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш соҳасидаги салбий анъаналарни бартараф этишимиз керак. Бизда фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Истиқболда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларгача етказишимиз зарур», — дея қайд этган Мирзиёев.

Мавзуга оид