Жиззах вилоятидаги «Ягона дарча» марказлари бензинда ишлайдиган генераторлар билан таъминланди
Жорий йилнинг январь ойидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари базасида 194 та «Ягона дарча» маркази фаолиятини бошлаган эди. Бугунги кунда марказлар рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказишни ҳисобга олмаганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 16 турдаги хизматларни кўрсатиб келмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ва БМТТДнинг ҳамкорликдаги «Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш/2-босқич» лойиҳаси доирасида Жиззах вилоятинининг етти туманидаги «Ягона дарча» марказлари тадбиркорларга узлуксиз хизмат кўрсатишни таъминлаш учун бензинли генераторлар билан таъминланди.
«Баъзи ҳолатларда қўшимча автоном энергия манбасига муҳтожлик сезилади. Мисол учун, ноқулай об-ҳаво ва электр тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган дамларда авария қувват манбасига эга бўлиш жуда муҳимдир. Марказимизга ўрнатилган бензинда ишлайдиган электргенератор эса иш хонасида ёруғлик бўлиши, 5та компьютер, принтер ва сканер ускуналарининг мутассил ишлашини таъминлайди. Бу эса бизга вақтинча электр қуввати ўчган ҳолатда ҳам ўз хизматларимизни узлуксиз амалга ошириш ва ҳужжатларни расмийлаштиришда жуда катта қулайлик яратади», дея қайд этган Мирзачўл туман „Ягона дарча“ маркази раҳбари Абдусаттор Шаббазов.
Хабар қилинишича, Мирзачўл, Арнасой, Зафаробод, Фориш, Ғаллаорол, Бахмал ва Зомин туманларидаги «Ягона дарча» марказлари шундай генераторлар билан таъминланган. Марказларга энергияни тежаш учун ёруғлик диодли лампалар ҳам ўрнатилади.
Мавзуга оид
10:56 / 30.12.2017
1 январдан «Ягона дарча» марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилади
16:05 / 14.11.2017
«Ягона дарча» марказлари электрон рақамли имзони 2,5 соатда расмийлаштиради
12:30 / 24.10.2017
«Ягона дарча»дан электрон рақами имзолар калити ва сертификатини олиш мумкин
13:28 / 24.07.2017