Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгода аэропортга ҳужум қилиниши оқибатида 40 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Конго Демократик Республикасининг марказий қисмида жойлашган Кананга шаҳри аэропортига маҳаллий қабила сардори тарафдорларининг ҳужуми оқибатида 40 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда 24 сентябрда AFP ахборот агентлиги маълум қилди.
"Биз хавфсизлик кучлари томонидан 7 киши ва ҳужум қилганлар томонидан 40 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумотга эгамиз", деб айтди маҳаллий маъмурият вакили.
Таъкидланишича, Канангада тартибсизликлар 22 сентябрда қабила сардори тарафдорлари маҳаллий аэропорт ҳудудида хавфсизлик кучларига ҳужум қилганларидан кейин бошланган.
Айни вақтда тўқнашувлар тугаган, деб айтди мамлакат ҳукумати вакили.
Мавзуга оид
20:49 / 06.06.2026
Конгода Эбола вирусини юқтириш ҳолатлари сони 450дан ошди
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:54 / 24.05.2026