Жаҳон | 10:12 / 24.09.2016
8681
1 дақиқада ўқилади

Путин Москва шаҳри ички ишлар бошқармаси бошлиғини ўзгартирди

Москва шаҳри ички ишлар бошқармаси бошлиғи Анатолий Якунин ўз лавозимини тарк этди. Бу лавозимга Россия президенти фармонига кўра, Якуниннинг ўринбосари генерал-майор Олег Баранов тайинланди. Тегишли фармон 23 сентябрда Путин томонидан имзоланди. 

Генерал-лейтенант Якунин Путиннинг бошқа фармонига кўра Россия ички ишлар вазирлигининг тезкор бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

Якунин Москва ички ишлар бошқармасини 2012 йил июнидан бери бошқариб келган. Бунгача ушбу лавозимни ҳозирги ички ишлар вазири Владимир Колокольцев эгаллаган.