Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон автомобилсозлик ривожланган мамлакатлар бешлигида Жанубий Корея ўрнини "тортиб олди"
Жанубий Корея кейинги 12 йил ичида илк марта автомобилсозлик энг кўп даражада ривожланган давлатлар бешлигидан тушиб қолди, рейтингда бу ўринни Ҳиндистон эгаллаб олди. Бу ҳақда "Ёнҳап" агентлиги хабар тарқатган.
Корея республикасида 2016 йилнинг 7 ойида 2,55 миллион дона автомобиль ишлаб чиқарилган, бу вақтда эса Ҳиндистоннинг натижаси 2,57 миллион дона автомобилга тенг. Август ойида Кореядаги заводларда 217 мингта автомобиль йиғилган, Ҳиндистонда 387,7 минг.
Таққослаш учун, Жанубий Корея 2015 йилда 4,55 миллион дона, Ҳиндистон эса 4,12 миллион дона автомобиль ишлаб чиқарганди.
2002 йилда ҳам Жанубий Корея бешликдаги ўрнини йўқотган ва 3 йилдан кейингина бу ўрнини қайтариб олганди.
Мавзуга оид
08:30
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026
Нафас олиш имконсиз – кичик ҳинд шаҳри дунёда энг ифлос ҳавога эга экани маълум бўлди
13:08 / 23.03.2026
Ўзбекистон Ҳиндистон билан бизнес алоқаларни фаоллаштиришга киришди
20:21 / 20.03.2026