Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда Франция контрразведкасининг собиқ раҳбари қўлга олинди
26 сентябрь куни Парижда Франция контрразведкасининг собиқ раҳбари Бернар Скарсини қўлга олинди. Бу ҳақда “Франс Пресс” агентлиги хабар бермоқда.
Скарсинининг қўлга олиниши сабабларига ойдинлик киритилмаган. Айнан шу куни Париж жиноят полициясининг собиқ раҳбари Кристиан Флашнинг ҳам қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам мамлакатда Николя Саркози президентлик қилган даврда ўз мансабларида фаолият юритишган.
Кузатувчиларнинг маълум қилишича, куч ишлатар тузилмаларнинг собиқ раҳбарлари Саркозининг 2012 йилги сайлов компаниясига алоқадор молиявий иш бўйича қўлга олинган бўлишлари мумкин.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026