Сурия вакилининг нутқи вақтида учта давлат вакили БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишидан чиқиб кетди
АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг БМТдаги доимий вакиллари 25 сентябрда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича йиғилишини Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жафарий ўз нутқини бошлаши биланоқ тарк этдилар.
Саманта Пауэр, Мэтью Райкрофт ва Франсуа Делаттр шу тариқа Дамашқнинг расмий позициясига норозиликларини билдирдилар.
Жафарий ўз нутқида исталган сиёсий ечим агар зарур шартлар террорчиликка қарши саъй-ҳаракатлар фаоллашиши орқали шакллантирилса муваффақиятли бўлишини айтди. "Террорчиликка қарши ҳақиқий уруш ҳали бошланмаган", деб айтди Жафарий.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг 7777-сондаги йиғилиши Ҳалабдаги вазиятнинг оғирлашиши сабабли АҚШ, Буюк Британия ва Франция ташаббуси билан чақиртирилди. Маълум қилинишича, 19 сентябрдан бери у ерда амалга оширилган авиазарбалар оқибатида 200 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
БМТ бош котиби Пан Ги Мун ихтилофнинг барча томонларини "даҳшатларга чек қўйиш учун фаолроқ ишлашга" чақирди. Пан Ги Мун Ҳалаб "Сурия ихтилофи бошидан бери энг узоқ ва жадал бомбардимонларга учраётганини" таъкидлаб ўтди.
Бош котиб авиазарбалар бериш вақтида бетон ёки темир-бетон ҳимояга эга объектларни вайрон қилиш учун мўлжалланган бетонни ёриб ўтувчи авиацион бомбалар қўлланаётганига эътиборни қаратди.
"Эсдан чиқармайлик: жанглар сабабли шифохона ва мактаблар ертўлаларда ишлашга мажбур бўлмоқда. Бу бомбалар бункерларни эмас, хавфсизликка умид илинжида охирги ишончли бошпана қидираётган оддий одамларни йўқ қилмоқда", деб айтди БМТ бош котиби.
Мавзуга оид
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024