Спорт | 20:40 / 27.09.2016
9543
1 дақиқада ўқилади
Санчис Роналдуга уни алмаштиришган вақтда таркибдаги энг кучсиз футболчи бўлганини тушунишни маслаҳат қилди
Мадриднинг «Реал» жамоаси собиқ ҳимоячиси Мануэль Санчис Криштиану Роналдунинг Испания чемпионати 6-турида «Лас-Пальмас»га қарши кечган ва 2:2 ҳисобида якунланган учрашув давомида ўзини тутгани борасида фикрини билдириб ўтди.
Жамоа бош мураббийи Зайнидин Зидан уни 72-дақиқада захирага олган, бу эса португалиялик футболчига умуман ёқмаганди. Захира ўриндиғида ўтирганча у Зиданга қарата ножоиз сўзлар ишлатгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
«Футболчини алмаштиришсаю, бундан норози бўлиш ярамайди. Ҳар бир футболчи майдонда 11 ўйинчи ўйнашигагина рухсат берилганини яхши тушуниши керак. Агар мураббий уни алмаштиришни танлаган бўлса, демак у ўша вақтда майдондаги энг кучсиз футболчи бўлган», — дея Санчиснинг сўзларини келтирган Cope нашри.