17:52 / 27.09.2016
6860

Жамоа футболчиларидан бири Зидан ва Роналду муносабатлари бўйича фикрини билдирди

«Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос Испания чемпионатининг 4 туридан иккитасида жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду бош мураббий томонидан 2 марта алмаштирилгани хусусидаги фикрини билдириб ўтди.

«Бу воқеага ҳаддан ортиқ эътибор қаратишмоқда. Футболчи мавсум давомида 60та ўйин ўтказиши жисмонан имкониятсиз иш. Ўйинда кимни алмаштиришни мураббийнинг ўзи ҳал қилади.

Роналду биз билан одатдагидек машғулотлар ўтказмоқда, ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўтган ўйиндаги муваффақиятсизлик ортда қолди. Роналду «Боруссия»га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр», – деган Кроос.

Криштиану Роналду «Лас-Пальмас»га қарши ўйиннинг 72-дақиқада захирага олингани учун норозилик билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Манба: Tribuna.uz

Top